O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АВВАЛ

Tasnif: ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, сўз охиридаги и унлисини ташлаб қабул қилинган: ъawalu —> аввал. АРСда ъawalu 1 ва ъawalu 2 сўзлари келтирилиб, биринчиси от сифатида ('начало'), иккинчиси тартиб сон сифатида ('первый') изоҳланган (АРС, 50), ТжРСда (16), ПРСда (47) аввал бир сўз деб қаралиб, биринчи маъноси 'первый' деб, иккинчи маъноси начало' деб, учинчи маъноси 'вопервых, сначало' деб  кўрсатилган. ЎТИЛда ҳам аввал бир сўз сифатида берилган, APCгa мос ҳолда биринчи маъноси от деб белгиланиб, 'бошланиш пайти, нлк пайт' деб изоҳланган (I'' иккиичи, учинчи маъно деб равиш маъноси ажратилган ('илгари', 'бурун'; 'олдин', 'дастлаб'). Ўзбек тилида бу сўз кўмакчи вазифасида келиши ҳам таъкидланган. Кўринадики, асли арабча бўлиб, форс, тожик тили орқали узлашган бу сўз ўзбек тилида янги вазифа касб этган. Бундан ташқари, аввал сўзидан аввалги сифати ҳам ясалган.