АДИБ
Tasnif: Бу арабча сўз ъadīb(un) шаклига эга (АРС,
28) ; ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ т товушини и товушига алмапггириб қабул қилинган: ъadīb - адиб. Бу сўз асли 'тарбияли бўлди' маъносини англатувчи ъaduba феълидан ҳосил қилинган сифат бўлиб (ATT, 43), дастлаб 'тарбияли', - 'маърифатли' маъносини англатишга хизмат қилган, кейинроқ 'ёзувчи маъносини ҳам англата бошлаган (ЎТИЛ, I, 27) ’Ўзбек тилида адиб сўзидан -at(un) муаннас ’ қўшимчаси
оилан ясалган, охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган адиба сўзи ҳам бор, лекин бу сўз 'аёл ёзувчи' маъноси билан деярли ишлатилмайди; аёл кишининг
атоқли оти бўлиб келади.