O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АДО

Tasnif: Бу арабча сўз асли ъadab(un) шаклига эга (АРС, 20); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ ā товуши â товушига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ъadab —> ада (адо). Бу сўз 'тўлади', 'бажарди' каби маъноларни англатувчи ъadda феълининг (АРС, 29) масдари бўлиб (АТГ, 145), араб тилида 'тўлаш', 'бажариш' маъносини, ўзбек тилида 'туташ', 'йўқ бўлиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 27). Адо сўзи ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди, адо бўл- ('туга-'), адо қил- ('бажар-') феъллари таркибида келади; аёллариинг нутқида адо бўлгур шаклида кўп учрайди. Бу сўз адо-ю тамом жуфт сўзи таркибида ҳам қатнашади. Ушбу жуфт сўзнинг ЎТИЛга (I, 27) адойи тамом шаклида (изофали бирикмага айлантириб) киритилгани тўғри эмас.