АДОВАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ъadavat(un) шаклига эга
(АРС, 504); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а
товушига, чўзиқ ā товушини â товушига алмаштириб қабул қилинган: ъadāvat -» адавâт (адоват). Бу сўз асли кўп маъноли ъada феълининг 'душманлик ҳаракатларини
қилди маъносидан ҳосил қилинган масдар бўлиб (УАЯ, 586), душманлик ҳусумат каби маъноларни англатади (ЎТИЛ,27).