
АДОЛАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ъаdālat(un) шаклига эга
(АРС, 02), ўзбек тилига фатҳали айн товушини а
унлисига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъadālat -> адалâт (адолат). Бу сўз асли 'тўппа-тўғри шаклга эга бўлди' маъносини англатувчи ъаdāla феълидан ҳосил қилинган масдарнинг (УАЯ 568) муаннас шакли бўлиб (АТГ, 29), шу феълнинг 'адолатли бўлди' кўчма маъноси асосида ҳосил қилинган ва 'ҳаққонийлик' маъносини англатади, одатда адолат кил-қўшма сўзи таркибида қатнашади. Бу сўз ўзбек тилида аёл кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади
(ЎТИЛ, I, 27). Адолат сўзидан ўзбек тилида адолатли, адолатсиз сифатлари, бу сифатлардан адолатлилик, адолатсизлик мавҳум отлари ясалган.