O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЖАБ

Tasnif: Бу арабча сўз ъаÇаbā(un) шаклига эга (АРС 498); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъаÇаbā -> ажаб. Бу сўз асли ҳайрон бўлди' маъносини англатувчи ъaÇibā феълининг масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'таажжубланиш', 'ҳайронлик' каби маънони англатади (АРС498). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида ажаб савдолар каби бирикма таркибида сифат тарзида қатаашади; ажаб сўзидан ўзбек тилида ажабсин- , ажаблан- феъллари ажаблан- феълининг ажабланар сифатдош шаклидан  ажабланарли сифати ясалган; ажаб бўлибди (ажаб бўпти), ажаб қилибди (ажаб қипти) қўшма феъллари тузилган.