O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЖАБТОВУР

Tasnif: ЎТИЛда (I, 28) сўзлашув тилига хос деб белгиланган бу сўз асли арабча ажаб сўзи (қ.) билан 'сингари', 'тарз' каби маъноларни англатувчи тожикча тавр сўзидан (ТжРС, 374; ЎТИЛ, II, 104) тузилган бўлиб, сўзлашув нутқида тавр сўзи товур тарзида талаффуз қилинган ва шу шаклида ёзиладиган бўлган; бу сўз ўзбек тилида 'бинойидек', 'туппа-тузук' каби маънони англатади: ажабтовур йигит бўлибди каби (ЎТИЛ, I, 28).