O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЙШ

Tasnif: Бу арабча сўз ъауş(un) шаклига эга (АРС, 552); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъауş> айш. Бу сўз 'яшади', 'турмуш кечирди' маъносини англатувчи ъауşа феълининг масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'турмуш' ’озиқ"овқат' каби маъноларни англатади (АРС, 553), ўзбек тилида бу сўз асосан айшини сур- каби бирикмалар таркибида 'роҳат-фароғат', 'кайф-сафо', майхўрлик' каби маъноларда қатнашади (ЎТИЛ, I, 35)Ўзбек тилида бу сўз билан айш-ишрат жуфт сўзи тузилган бўлиб, 'давомли кайф-сафо', 'майхўрлик' маъносини англатади: айш-ишратга берил- каби