
АЙҒОҚЧИ
Tasnif: ’Одамларнинг иш-амалини, фикр-ўйини пинҳона билиб олиш билан шуғулланувчи шахс, жосус’. Бир вақтлар а й ғ о қ ч и жуда кўпайиб кетган эди. Бу сўз эски ўзбек тилида ’фош қилувчи ахборот’ маъносини англатган айғақ отидан (КРС, 29) -чы қўшимчаси билан ясалган. Ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайдиган айғақ сўзи асли қадимги туркий тилда ’гапир-’ маъносини англатувчи ай- феълининг (ЭСТЯ, I, 99) ’такрор’ маъносини ифодаловчи -ға қўшимчаси билан ҳосил қилинган шаклига -қ от ясовчисини қушиб ясалган; кейинчалик сўз бошланишидаги а унлиси а унлисига, қ ундоши оддидаги а унлиси а унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: [(ай— + ға = айға—) + қ = айғақ] + ны = айғақчы > айғақчи.