
АКСАР
Tasnif: Бу арабча сўз ъakŝaru шаклига эга (АРС,
678); ўзбек тилига се (ŝ) товушини с товушига алмаштириб, сўз охиридаги и унлисини ташлаб қабул килинган: ъakŝaru —> аксар. Бу сўз асли 'мўл бўлди' маъносини англатувчи kaŝura феълининг IV боб ъakŝaru шаклидан ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида 'энг кўп' (сифат) маъносини (АРС, 678), ўзбек тилида эса 'кўпинча' (равиш) маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 36). Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида жуда оз ишлатилади, бу маъно асосан кўпинча сўзи билан англатилади.