АЛМИСОҚ
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида алмисоқдан бери
(буён), алмисоқдан қолган иборалари таркибида қатнашиб, 'қадимдан' маъносини англатади. Бу сўз арабча al аниқлик артикли ва Муса пайғамбар номидан тузилган бўлиб, сўзлашув нутқида бу икки қисм яхлит талаффуз қилинади, охирига қ товуши қўшилади, шу қ товуши таъсири билан унинг олдидаги а унлиси â унлисига алмашади; адабий тилга шундай талаффуз шаклида олинган (ЎТИЛ, I, 41).