O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АМАЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ъаmаI(un) шаклига эга (АРС, 542); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъаmаI -» амал. Бу сўз асли 'ишлади', 'фаолият кўрсатди' маъносини англатувчи кўпмаъноли ъаmаIа феълининг I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'иш', 'фаолият' каби маъноларни англатади (АРС, 541; ЎТИЛ, I, 43). Ўзбек тилида амал сўзи 'мансаб', 'илож' каби турли маъноларни англатишга ҳам хизмат қилдирилган, демак, ўзбеклаштирилган. Амал сўзидан ўзбек тилида амалла- феъли ва бу феълнинг равишдош шакли асосида амаллаб равиши ҳосил қилинган.