АМАЛИЙОТ
Tasnif: Бу арабча сўз ъamaliyyāt(un) шаклига
эга (АРС, 542); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, бир у товушини ташлаб қабул қилинган: ъamaliyyāt -> амалийâт (амалиёт). Бу сўз асли амал(ун) сўзининг (қ.) муаннас шакли амалийат(ун) сўзи (АРС, 542) таркибидаги -at(un) қўшимчасини -ат(ун) кўплик қўшимчасига алмаштириб ҳосил қилинган бўлиб (АТГ, 39), 'кундалик амалий ишлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 43).