АМАЛЛА
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида амал сўзидан (қ.) -ла
қўшимчаси билан ясалган, 'иложини қил-, мушкул аҳволдан қутулиш йўлини топ-' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 44). Ўзбек тилида бу сўзнинг амаллаб равишдош шакли 'бир иложини қилиб', 'зўрға-зўрға' каби маъноларни англатувчи алоҳида сўзга айланган.