O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АМИН

Tasnif: Бу арабча сўз ьаmīn(un) шаклига эга (АРС, 45); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьаmīn- амин. Бу сўз асли 'содиқ бўлди', 'ишончли бўлди' каби маъноларни англатувчи ьаmunа феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), араб тилида,содиқ ' ;ишончли' каби сифат маъносини англатади(АРС, 45); ўзбек тилида бу сўз сифатловчи вазифасида ишлатилмайди, балки кесим бўлиб келади ва шу муносабат билан янги маъно — 'ишончга эга', 'имони комил' каби маънони англатувчи кесимлик сўзига (предикативга) айланган (ЎТИЛ, I, 44). Ҳозирги ўзбек тилида амин сўзи 'содиқ' 'ишончли' маъноси билан эркак кишининг, шу сўзнинг муаннас шакли амина сўзи эса аёл кишининг атоқли оти сифатида ишлатилади. Амина сўзини Омина тарзида ёзиш хато.