O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРАВА

Tasnif: Бу сўз ЎТИЛда(1,50) арабча деб белгилан — ган; аслида эса эроний сўз бўлиб, ТжРСда (30) ароба шалида кетирилган, ПРСда (13) ӓрабе шаклда берилиб, алиф ҳарфи билан ёзилиган; ТжРСда иккнчи бўғин унлиси лаблашган унли сифатида ёзилган. АРСда (506) бу сўз айн ҳарфи билан бошланган, иккинчи бўғини лабланмаган қисқа унли сифатида ёзилган. ПРСда бу сўздан ясалган ӓрабечи сўзи кел- тирилиб, 'извошчик' маъносини алглатиши айтилган. Бу сўз форс тилида туркий-чи қўшимчаси билан ясалган бўлиб, шу тилдан араб тилига ўзлашганлиги АРСдаги ъаrbaşі(un)сўзидан очиқ кўриниб турибди: араб тилида с (ч) товуши йўқлиги сабабли бу товуш с товушига алмаштирилган. Ароба сўзи асли эроний сўз экани АРСдаги (уша бетда) ъarbaxānat(un) сўзида ҳам очиқ кўринади: бу сўз эроний хона сўзи билан тузилган. Ароба сўзининг ТжРСда а ҳарфи билан ПРСда алиф ҳарфи билан, АРСда эса айн ҳарфи билан бошлаб ёзилгани ҳам ажабланарли. АРСда ароба сўзи таркибидаги иккинчи унли арбачи, apбахона сўзларида ташланган, лекин арабатун сўзида сақланган. Араб тилида араба сўзидан фақат икки сўз, шунда ҳам туркий қўшимча ва форсий сўз билан ясалган; тожик тилида эса ароба сўзи билан саккиз сўз ясалган ёки тузилган. Бу ҳолат ҳам ароба сўзининг эроний сўз эканини тасдиқлайди. Демак, ароба сўзи тожикча бўлиб, тарихан ўзбек тилида шундай шаклда ишлатилган, ҳозирги ўзбек тилида бу сўз сўзлашув нутқидаги шаклида - иккинчи бўғиндаги лабланган унлини лабланмаган унлига, б ундошини в ундошига алмаштириб ишлатилади:ароба - арава. Бу сўз 'от-улов билан ҳаракатга келтириладиган ҳаракат воситаси' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 50). Эски ўзбек тилида ароба сўзидан тожик тилида ясалган аробакаш, аробасоз сўзлари ҳам ишла- илган, ҳозирги тилда аравакаш, аравасоз шаклида ишлатилади. Ҳозирги ўзбек тилида арава сўзидан ча қўшимчаси билан ясалган аравача сўзи ишлатилади (коляска сўзи англатган маънони билдиради).