O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АРАЗ

Tasnif: Бу сўз арабча кўп маъноли ъаrаdа феълининг  (АРС, 508) 'терсга ўгирилди', 'дуч келишни истамади' маъносидан ҳосил қилинган ъаrаd(un) масдари бўлиб (УАЯ, 568), ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига, дзад товушини з товушига алмаштириб қабул қилинган: ъаrаd -» араз. Бу сўз ўзбек тилида 'гина- кудурат сақлаб гаплашмай юриш ҳолати' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 51). Бу сўздан ўзбек тилида аразчи оти, аразла- , аразлаш- феъллари ясалган.