
АРАСОТ
Tasnif: Бу арабча сўз ъarāsat(un) шаклига эга
(АРС, 508); ўзбек тилига фатҳали айн товушини а
товушига, сад товушини с товушига, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъarāsat —>арâсат (арасот). Бу сўз ъarāsat сўзининг кўплик шакли бўлиб (АРС, 508), араб тилида 'майдон', 'ҳовли' маъноларини англатади (ўша бет), ўзбек ва тожик тилларида бу сўз 'қиёмат бўлганда барча вафот этганлар
тирилиб тўиланадиган қўрқинчли дашт' каби диний мундарижани англатади; кейинчалик шу маъно асосида 'шовқин-сурон', 'тўс-тўпалон' маъноси ўсиб чиққан (ЎТИЛ, I, 51; ТжРС, 29). Кейинги маъно асосида ўзбек тилида арасот сўзи сўзлашув нутқида аросат тарзида талаффуз қилинади (S-ТИЛ, I, 54).