АРИЗАБО3
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча ариза (қ.)
сўзига 'ўйна-' маъносини англатувчи тожикча бохтан феълининг боз ҳозирги замон асосини (ТжРС 75) қўшиб ҳосил қилинган (ЎТИЛ, I, 53). Асли феъл асосига тенг боз ўзбек тилида 'асосдан англашилган иш билан мунтазам шуғулланувчи' маъносини ифодалайдиган
қўшимча сифатида ишлатилади: дорбоз, масхарабоз каби. Бу сузлардан фарқли ҳолда аризабоз сўзи салбий бўеққа эга: 'бўлар-бўлмасга ариза ёзаверадиган киши' маъносини англатади