
АРШ
Tasnif: Бу арабча сўз ъаrş(un) шаклига эга (АРС, 508);
ўзбек тилига фатҳали айн товушини а товушига
алмаштириб қабул қилинган: ъаrş -> арш. Бу сўз асли 'кўтарди', 'баланд ерга жойлади' маъносини англатувчи ъаrşа феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида 'тахт' ва бошқа маъноларни англатади (АРС,507). Бу сўзнинг тўғри маъноси асли 'баландлик' бўлиб, 'тахт' маъноси шу маънодан ўсиб чиққан; ўзбек тилига 'тахт' маъноси билан ўзлашган (ЎТИЛ, I, 56). ЎТИЛда арш сўзининг биринчи маъносини 'Худонинг тахти' деб изоҳлаш ўринли бўлмаган, бундай кўчма маъно арши аъло бирикмасига мансуб. Арши аъло бирикмаси 'осмоннинг энг юқори қисмидаги тахт' маъносини билди —
ради ва бу тахт Оллоҳга нисбат берилади.