O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСАБИЙ

Tasnif: Бу арабча сўз ъаŝаbуу(un) шаклига эга (АРС, 518); узбек тилига фатҳали айн товушини а товушига, сад товушини с товушига алмаштириб, сўз охиридаги уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: ъаŝаbуу -» асабий. Бу сўз араб тилида асаб сўзидан (қ.) -iyy(un) қўшимчаси билан ясалган нисбий сифат бўлиб (АТГ, 48), бир неча маънони англатади; ўзбек тилига бош маъноси - 'бўлар-бўлмасга қизишиб,' тутақиб кетадиган' маъноси билан олинган (ЎТИЛ, I,56). Ўзбек тилида бу сифатдан асабийлан-, асабийлаш- феъллари ясалган.