АСАД
Tasnif: Бу арабча сўз ъaŝad(un) шаклига эга (АРС,
33): ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб қабул қилинган:ъaŝad -> асад. Бу сўз асли 'кучли бўлди' маъносини англатувчи ъaŝada феълининг масдари бўлиб (УАЯ, 568), аввало кучли йиртқич ҳайвоннинг номи бўлиб хизмат қилади (АРС, 33; ПРС 23-ТжРС. 31); бу сўз астрономияда буржлардан бирининг
номи сифатида, шамсия йил ҳисобида эса 22- июлдан 21 - августгача тўғри келадиган 5- ойнинг номи сифатида ишлатилади; ўзбек тилида бу сўз эркак кишининг атоқли оти бўлиб ҳам келади (ЎТИЛ, I, 57).