АСКАР
Tasnif: Бу сўз ъaŝkar(un) шаклига эга (АРС, 515);
ўзбек тилига фатҳали айнни а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъaŝkar -> аскар; ъaŝkara феълининг 'жанговар тарзда жойлашди' маъноси билан ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб, араб тилида 'қўшин' маъносини англатади (АРС, 515); ўзбек тилида бу сўз 'жангчи (солдат)' маъносини англатиш учун ишлатилади (ЎТИЛ, II, 57). Бу сўз билан ўзбек тилида аскарбоши сўзи тузилган.