АСЛИЙ
Tasnif: Бу сўз араб тилида асл отидан (қ.) -ийй(ун)
қўшимчаси билан ҳосил қилинган нисбий сифат бўлиб (АРС, 36; АТГ, 48), ўзбек тилига сўз охиридаги йй товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган. аслийй —>аслий. Бу сўз араб тилида 'дастлабги', 'ҳақиқий , табиий' каби маъноларни англатади; ўзбек тилида эса юқоридаги маънолар асосида юзага келган 'белгини бевосита ифодаловчи' маъноси билан тилпгунослик термини сифатида ишлатилади: аслий сифат (ЎТИЛ, I,58).