O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АСР II

Tasnif: Бу арабча сўз ъаŝr(un) шаклига эга, аср I сўзига омоним (АРС, 518); ўзбек тилига фарҳали айн ва сад товушларини а, с товушларига алмаштириб қабул қилинган: ъаŝr —> аср. Бу сўз араб тилида 'юз йиллик вақт' маъносини англатувчи аср I сўзидан маъно тараққиёти йўли билан ўсиб чиққан бўлиб, 'кечки пайт', 'тушликдан кейинги пайт' маъносини англатади; кейинчалик 'тушликдан кейинги пайтда ўқиладиган намоз'маъносини ҳам англата бошлаган (АРС, 518; ЎТИЛ, I,59) . Араб тилида бу сўз намозни англатганида al ъаŝrun тарзида аниқлик артикли билан ишлатилади (АРС, 518).