АТО ҚИЛ
Tasnif: Бу қўшма феъл асли 'инъом қил-' маъ —
носини англатади (ЎТИЛ, I, 62). Бу сўзнинг биринчи қисми 'инъом қилди' маъносини англатувчи IV боб ъаtā феълининг масдари ъаtā(un) сўзи бўлиб, 'инъом қилиш ,
инъом', 'совға' каби маъноларни англатади (АРС, 523), бу масдар ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига,итқи товушини т товушига, чўзиқ й товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган. Ато сўзи асосан ато қил- қўшма феъли таркибида қатнашади; Ўзи келган меҳмон — атойи худо жумласи таркибидаги ато сўзи изофа бирикмасида мустақил ишлатилади.