O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АТР

Tasnif: Бу арабча сўз ъаtr(un) шаклига эга бўлиб, ўз- бек тилига фатҳали айн товушини а товушига, итқи товушини т товушига алмаштириб қабул қилинган: ъаtr > атр. Бу сўз асли 'ёқимли ҳид таратди' маъносини англатувчи ъаtrа феълининг (АРС, 521) масдари бўлиб, 'хушбўй момалардан спиртда тайёрланган суюқлик' маъносини англатади. Бу сўз ЎТИЛда (I, 61) атир шаклида ёзилган, ТжРСда (34), ПРСда (346), УКААҚЛда (27) атр шаклида ёзилган; асли атр шаклида ёзиш тўғри, чунки атир сўзи араб тилида атира феълидан ҳосил қилинган аслий сифат бўлиб, 'хушбўй' маъносини англатади (АРС, 521; АТГ, 43); лекин атр сўзи таркибида кетма-кет келган ундошни талаффуз қилиш ноқулай бўлгани сабабли орага и унлиси киритилган, худди шундай товуш киритиб талаффуз қилиш атиргул, атирсовун қўшма сўзларида ҳам ўз аксини топган.