
АХБОРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз хабар сўзининг (қ.) кўплик
шакли ахбор(ун) сўзидан (АТГ, 40) -ат(ун) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (УАЯ, 500), хабарлар , 'маълумотлар' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 64). Бу сўз ўзбек тили луғатига тожик тили луғатидаги ахборот шаклида киритилган (ТжРС, 36), ваҳоланки ахбор
сўзининг ўзи хабар сўзининг кўплик шакли бўлиб, унга яна -ат(ун) кўплик қўшимчаси қўшилмайди. Ахбор сўзи ҳозирги ўзбек тилида мустақил ишлатилмайди.