O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АЪЛО

Tasnif: Бу арабча сўз ъаlāь(un) шаклига эга (АРС), ўзбек тилига фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб ва ъ (айириш) белгисини қўйиб, чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб, сўз охиридаги ҳамзани ташлаб қабул қилинган: ъаlāь -» аълâ (аъло). Бу сўз араб тилида 'баландлик', 'юқори мартаба' маъноларини англатади (АРС, 536). Тожик тилида энг юқори', энг яхши каби сифат маъносини англатади (ТжРС 36). 3 талига аъло сўзи тожик тилидан ана шу маъноси билан узлашган (ЎТИЛ, I, 66). Кейинчалик 'энг юқори баҳо (синовда) маъноси юзага келган. Бу сўз ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида ҳам ишлатилади.