O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АҚИҚА

Tasnif: Бу сўз ЎТИЛда (I, 67) арабча деб белгила- ниб, 'чақалоқ дунёга келгани муносабати билан ўтказиладиган маросим маъносини англатиши айтилган; лекин АРСда бундай маъноли сўз келтирилмаган. ТжРСда ҳам (37) худди юқоридагича маъно таъкидланган, ПРСда эса бошқача маънони — 'пушок, волосы у новорожденного' маъносини англатиши айтилган ва ъaqīqe шаклида ёзилган (348). Ўзбек тилига бу сўз фатҳали айн товушини а товушига, чўзиқ ī товушини и товушига, сўз охиридаги е товуши а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъaqīqe -> ақиқа.