
АҲАМИЙАТ
Tasnif: Бу араоча сўз асли ъahammiyyat(un)
шаклига эга (АРС, 858); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига алмаштириб, қатор келган mm, уу товушларидан бирини ташлаб қабул қилинган: Бу сўз асли 'қизиқтирди, 'ўзига
жалб қилди маъносини англатувчи hamma феълининг ( АРС, 858) IV боб ahamma шаклидан ҳосил қилиниб, 'энг муҳим' маъносини англатувчи ahammu сифатидан
(АРС, 858) -iyyat(un) қўшимчаси билан ясалган мавҳум от бўлиб (АТГ, 370), 'муҳимлик', 'эътиборга моликлик' каби маънони англатади (ЎТИЛ, I, 69). Ўзбек тилида бу мавҳум отдан аҳамиятли, аҳамиятсиз сифатлари ясалган.