
АҲД
Tasnif: Бу арабча сўз ъahd(un) шаклига эга (АРС, 546);
ўзбек тилига фатҳали айн товушини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ъahd -> аҳд. Бу сўз асли 'таниди', 'ишонди' каби маънони англатувчи ъahida феълининг (АРС, 546) I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), 'ваъда', 'шартнома' каби маъноларни англатади: аҳдида тур- каби (ЎТИЛ, I, 69). Ўзбек тилида бу сўз аҳд-паймон жуфт сўзи (қ.) таркибида қатнашади; аҳд сўзи билан аҳд қил- феъли тузилгал.