АҲЙОН-АҲЙОНДА
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча аҳйон сўзини такрорлаб туз илган; аҳйон сўзи
ъahyan(un) шаклига эга бўлиб (АРС, 208), ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига, чўзиқ а товушини а товушига алмаштириб қабул қилинган: ъahyan аҳйан (аҳён). Бу сўз асли вақти келди' маъносини англатувчи hana феълидан ҳосил қилинган hīn(un) масдарининг кўплик шакли бўлиб (АРС, 208), вақтлар , 'онлар' маъносини англатади;
аҳион сўзи одатда такрор шаклида ишлатилиб, 'гоҳо-гоҳо', 'баъзи-баъзи' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 69).