O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АҲЛ

Tasnif: Бу арабча сўз ъahl(un) шаклига эга (АРС, 48); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ьаhl —> аҳл. Бу сўз 'кишилар яшаидиган бўлди' маъносини англатувчи ъahala феълининг I боб масдари бўлиб (АТГ, 142), араб тилида асли 'қариндошлар', 'оила', 'рафиқа' маъносини, шунингдек 'аҳоли' маъносини ҳам англатади (АРС, 48); ўзбек тилида, 'аҳоли' маъноси билан бирга (маҳалла аҳли каби), 'бир соҳа, касб ёки дойра одамлари маъносини ҳам англатади: илм аҳли каби (ЎТИЛ, I, 69).