АҲМОҚ
Tasnif: Бу арабча сўз ъahmaqu шаклига эга (АРС,
195); ўзбек тилига фатҳали ҳамзани а товушига, ҳойи ҳутти товушини ҳ товушига алмаштириб, сўз охиридаги и товушини ташлаб қабул қилинган, кейинчалик қ товуши олдидаги ā товуши â товушига алмаштирилган: ъahmāqu -» аҳмâқ (аҳмоқ). Бу сўз асли 'ақлини йўқатди', 'тентак бўлди' маъносини англатувчи hamuqa феълидан ясалган аслий сифат бўлиб (АТГ, 43), 'ақли норасо', 'тентак' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 69).