БЕМАЪНИ
Tasnif: Бу сўз ўзбек тилида арабча маъни сўзига (қ.) инкор маъносини ифодаловчи тожикча бе- қўшимчасини қўшиб ясалган сифат бўлиб, 'бўлмағур','беҳуда' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 101). Бу сўздан ўзбек тилида бемаънилик, бемаънигарчилик мавҳум отлари ясалган бўлиб, 'бўлмағур, ножўя хатти-
ҳаракатлар' маъносини англатади.