O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

АКСИР

Tasnif: ’Димоғ қичиши билан оғиздан кескин товушли ҳаво чиқар-’. Эрталабдан а к с и р и б, кўзларим ёшланиб турибман. Бу сўз асли қадимги туркий тилдаги товушга тақлид ақ сўзидан (ЭСТЯ, I, 194) -сы қўшимчаси билан ясалган феълга ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -р қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган: кейинчалик бу сўз таркибидаги қ ундоши к ундошига, сўз бошланишидаги а унлиси ӓ унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (ақ + сы = ақсы-) + р = ақсыр- > ӓксир-. Қадимги туркий тилда бу феъл асур- шаклида мавжуд бўлган (Девон, I, 187; ДС, 61). Бу феъл дастлаб аксыр- шаклига эга бўлиб, асур- шакли кейинроқ, к(қ) товушининг талаффуз қилинмаслиги, ы унлисининг у унлисига алмашуви натижасида юзага келган (ЭСТЯ, I, 195).