ЖАББОР
Tasnif: Бу арабча сўз ҫabbar(un) шаклига эга
(АРС, 117); асли кўпмаъноли ҫabara феълининг 'ёрдам қилди' маъноси билан (АРС, 117) ҳосил қилинган сўз бўлиб (УАЯ, 240), араб тилида 'қудратли', 'қаҳр-газабли' маъноларини англатади (АРС, 117). ЎТИЛда (I, 268) бу
сўз 'Х донинг номларидан бири' дейилган, лекин
маъноси айтилмаган. Бу сўз шундай вазифада 'қудратли маъносини англатишини таъкидлаш лозим. Изоҳли луғатда бу сўз эркак кишининг атоқли оти бўлиб келиши айтилган. Худонинг номларидан бири деб таъкидланган бу сўзнинг бандасининг номи сифатида ишлатилиши нотўғри: эркак кишига атоқли от Жаббор деб эмас, Абдужаббор қўйилиши лозим.