ЖАВЛОН
Tasnif: Бу арабча сўз ҫavlān(un) шаклига эга
(АРС, 150); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ҫavlān —> жавлâн (жавлон); асли 'атрофини айланиб чиқди', 'кезди' маъносини англатувчи ҫala феълининг I боб масдари бўлиб (АРС,
150), 'кезиш', 'ўйноқлаш' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 268). Бу сўз ўзбек тилида мустақил ишлатилмай, жавлон ур- ибораси таркибида қатнашади.