ЖАЗМАН
Tasnif: Бу сўз асли 'жалб қилди' маъносини
англатувчи арабча ҫazaba феълининг I боб масдари ҫazb(un) сўзига (Бу сўз 'ўзига жалб қилиш' маъносини англатади — АРС, 122) тожик тилида 'эга бўлиш' маъносини ифодаловчи -манд қўшимчасини қўшиб ясалган:
ҫazb + mand = ҫazbmand -» чазбманд. Тожик сўзлашув нутқида бу сўз таркибидаги зал ундоши з ундошига алмашиб, б товуши талаффуз қилинмай, чазманд шакли
юзага келган (ТжРС, 511); ўзбек тилига чазманд сўзи охиридаги д товушини ташлаб қабул қилинган: чазманд-> жазман. Бу сўз ҳозирги ўзбек тилида 'бирор қизни ёқтириб, унга яқинлашиш ҳаракатида юрган (йигит)' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 270).