O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАМИЛА

Tasnif: Бу арабча сўз ҫamīlat(un) шаклига эга; ўзбек тилига чўзиқ ī унлисини и унлисига алмаштириб, сўз охиридаги t ундошини ташлаб қабул қилинган: ҫamīlat -» жамила. Бу сўз асли 'чиройли бўлди' маъносини англатувчи ҫamula феълидан (АРС, 139) ясалган ҫamīl(un) аслий сифатига (АТГ, 43) -at(un) муаннас қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган; 'гўзал', 'соҳибжамол' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 271). Бу сўз, унинг музаккар шакли жамил сўзи ҳам ўзбек тилида киши атоқли оти сифатида ишлатилади.