O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЖАМОА

Tasnif: Бу арабча сўз ҫamaъat(un) шаклига эга (АРС, 138); ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига, фатҳали айн товупшни а товушига алмаштириб, сўз охиридаги t товушини ташлаб қабул қилинган: ҫamaъat> жамаа (жамоа). Бу сўз кўпмаъноли ҫamaъа феълининг 'тўплади', 'жамлади' маъноси билан (АРС, 137) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), 'аҳоли', 'кишилар гуруҳи' каби маъноларни англатади (ЎТИЛ, I, 271).