ЖАСОРАТ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫasarat(un) шаклига эга
(АРС, 130); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: ҫasarat —> жāсâрāт (жасорат); асли кўпмаъноли ҫasara феълининг 'ботир бўлди' маъноси билан (АРС, 130) ҳосил қилинган I боб масдари
бўлиб (УАЯ, 568), 'мардлик', 'довюраклик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 274). Узбек тилида бу сўздан жасоратли, жасоратсиз сифатлари ясалган.