ЖИҲОЗ
Tasnif: Бу арабча сўз ҫihaz(un) шаклига эга (АРС,
146) ; ўзбек тилига чўзиқ а унлисини а унлисига алмаштириб қабул қилинган: ҫihaz —> жиҳаз (жиҳоз); асли кўпмаъноли ҫahaza феълининг 'асбоб-анжом билан таъминланди' маъноси билан (АРС, 145) ҳосил қилинган
III боб масдари бўлиб (АТГ, 247), 'керакли асбоб-
анжомлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 184). Ўзбек тилида бу сўздан жиҳозла- феъли ясалган.