ЗОҲИД
Tasnif: Бу арабча сўз zāhid(un) шаклига эга (АРС,
336), ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига ал —маштириб қабул қилинган: zāhid —> зâҳид (зоҳид); асли кўпмаъноли zahada феълининг 'ҳар қандай истакни тарк этди', 'кишилар билан мулоқатни тарк этди' маънолари билан (АРС, 336) ҳосил қилинган I боб аниқ нисбат сифатдоши бўлиб (АТГ, 147), 'тарки дунё қилган киши', 'дунёвий ишларни тарк этиб, тоат-ибодат билан шуғулланадиган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 310). Тарихан шундай маънони англатган бу сўз ҳозирги
ўзбек тилида эркак кишининг атоқли оти сифатида
ишлатилади.