O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАВЛИД

Tasnif: Бу арабча сўз mavlid(un) шаклига эга (АРС, 910); асли 'дунёга келтирди' маъносини англатувчи valada феълидан (АРС, 910) ясалган от бўлиб (АТГ, 152), араб тилида 'туғилган жой', 'ватан', 'пайғамбарнинг туғилган вақти' каби маъноларни англатадии(АРС, 910); ўзбек тилига бу сўз 'Муҳаммад пайғамбарнинг туғилган куни шарафига зиёфат ўтказиб, пайғамбарнинг ҳаёт йўли баён қилинган матнни ўқиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 438). Ўзбек сўзлашув тилида бу сўз мовлуд тарзида талаффуз қилинади. Изоҳли луғатда мавлид сўзи хато равишда мавлуд тарзида ёзилган, ваҳоланки мавлуд сўзи тамоман бошқа маънони англатади (Луғатга қаранг).