МАВЛОНО
Tasnif: Бу арабча сўз mavlāna шаклига эга бўлиб, mavlān сўзига хитоб, мурожаат маъносини ифодаловчи арабча а юкламасини қўшиб тузилган (АРС,912); ўзбек тилига чўзиқ ā унлиларини â унлиларига алмаштириб қабул қилинган: mavlāna -> мавлâна ->(мавлоно); mavlan сўзи асли 'бошқарди' маъносини англатувчи valiya2 феълидан ҳосил қилинган от бўлиб
(АРС, 911), араб тилида 'ҳукмдор' маъносини англатади (АРС, 912), уа mavlana тарзида ҳукмдорга мурожаат сўзи сифатида ишлатилади ('Эй ҳукмдоримиз!' каби маънони англатади), эски ўзбек тилида бу сўз олим ва фозил кишиларга мурожаат қилишда ёлғиз ўзи ёки ўша эотнинг исми шарифидан олдин қўйиб ишлатилган (ЎТИЛ, I, 438).