МАДОР
Tasnif: Бу арабча сўз madār(un) шаклига эга (АРС,
267); ўзбек тилига чўзиқ ā унлисини â унлисига алмаштириб қабул қилинган: madār —> мадâр (мадор). Бу сўз асли кўпмаъноли dara феълининг 'ҳаракатга келтирди' маъносидан (АРС, 265) ҳосил қилинган I боб масдари бўлиб (АТГ, 145), араб тилида 'ўқ', 'стержень' , 'орбита' каби маъноларни, ўзбек тилида эса 'ҳаракатланишга асос бўладиган куч-қувват' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 439). Ўзбек тилида бу сўздан мадорсиз сифати, бу сифатдан мадорсизлик мавҳум оти ва мадорсизлан- феъли ясалган.