O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

МАЖЛИС

Tasnif: Бу арабча сўз ma līs(un) шаклига эга (АРС, 135); асли 'ўтирди' маъносини англатувчи malasa феълидан (АРС, 134) ясалган ўрин оти бўлиб (АТГ, 152), араб тилида 'ўтириш ўрни', 'йиғилиш', 'жамоа', 'бошқарув ҳайъати' маъноларини англатади (АРС, 134); ўзбек тилида 'йиғилиш', 'бошқарув ҳайъати' маънолари билан ишлатилади (ЎТИЛ, I, 440). Бу сўзнинг кўплик шакли maьalisu сўзи (АРС, 134) ҳозирги ўзбек тилида ишлатилмайди.