МАЗАҲ
Tasnif: Бу арабча сўз muzah(un) шаклига эга (АРС,
752); форс тилига и унлисини о(у) унлисига алмаштириб олинган: mozah (ПРС, 486), тожик тилига и унлисини а унлисига алмаштириб олинган: мазаҳ (ТжРС,211); ўзбек тилига эса и унлисини ҳам, чўзиқ а унлисини ҳам а унлисига, ҳойи ҳутги ундошини ҳ ундошига алмаштириб олинган: muzah —> мазаҳ. Бу сўз охиридаги ҳойи ҳутти ундоши изоҳли луғатда ҳам, имло луғатида ҳам хато равишда х ҳарфи билан ёзиб юборилган
(ЎТИЛ, I, 441); Бу сўз асли 'кимгадир қарата ҳазил сўзларини айтди' маъносини англатувчи mazaha феълининг (АРС, 752) I боб масдари бўлиб (УАЯ, 568), араб тилида 'ҳазил' маъносини (АРС, 752), ўзбек тилида эса 'масхара қилиш' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 441). Бу сўз билан ўзбек тилида мазаҳ қил- қўшма феъли тузилган.